ЖЧ-2010 финалига мезбонлик қилган стадионда икки мухлис ҳалок бўлди

ЖАР мамлакатининг Йоханнесбург шаҳридаги “Соккер Сити” стадионида “Кайзер Чифс” хамда “Орландо Пайретс” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида юзага келган тиқилинч оқибатида икки мухлис ҳалок бўлди.

Хабарларга қараганда ушбу тиқилинч оқибатида яна 17 мухлис жароҳатланган. Шулардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Бироқ шунга қарамай, учрашув бўлиб ўтди ва унда “Кайзер Чифс” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!