ЖЧ-2010 ғолиби бугун ЖЧ-2018 финалчисини синовдан ўтказади
Ads

Бугун УЕФА Миллатлар лигасида марказий учрашув Испания ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасида кечади.

Ушбу ўйинга оид қизиқарли фактлар:

Испания ва Хорватия шу кунгача ўзаро 6та ўйинда майдонга тушишган. Шуларнинг 3тасида испанларнинг қўли баланд келган бўлса, 2тасида хорватлар ғалаба қозонишган. Қолган 1та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Қизиғи, ушбу 6та баҳснинг фақат 2таси расмий мақомга эга бўлган. Ҳар иккаласи ҳам Европа чемпионатига тўғри келади. Аниқроғи, Евро-2012да Испания ғалаба қозонган бўлса, орадан 4 йил ўтиб, яъни Евро-2016да Хорватия “қизил фурия”ни таслим этган.

Испания – Хорватия

Стадион: "Мануэль Мартинес Валеро".

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Бенуа Бастьен

Тахминий таркиблар:

Испания: Де Хеа, Карвахаль, Начо, Рамос, Алонсо, Тиаго, Бускетс, Сауль, Иско, Родриго, Асенсио.

Хорватия: Калинич, Врсалько, Едвай, Митрович, Баришич, Модрич, Ракитич, Пьяца, Ковачич, Перишич, Сантини.