ЖЧ-2018. Аргентина - Хорватия 0:2
Ads

Айни пайтда ЖЧ-2018 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия учрашуви бўлиб ўтмоқда! Курашларга бой кечаётган ўйиннинг иккинчи бўлими бошланди. Қуйида ушбу учрашувдан матнли онлайнни кузатиб боришингиз мумкин:

 

  • 90+3'

    Чорлукага ҳам сариқ карточка

  • -'

    Тезкор қарши ҳужум оақибатида хорватлар учинчи тўпни ҳам Аргентина терма жамоаси дарвозасига жойлаб қўймоқда. Ракитич зарба йўллади, бироқ уни Кабальеро қайтарганди, қайтган тўпга Ковачич зарба йўлламай уни яна Ракитичга қайтарган эди, бу гал Иван адашмади

  • 90+2'

    ГОООООЛЛЛЛ!!!! Иван Ракитич!!! 3:0

  • 90+1'

    Месанинг голга айланиб кетаётган зарбасини ҳимоячи қайтармоқда

  • 87'

    Маркоч Окуна ҳам рақиб ҳужумини бузгани учун сариқ карточка олди.

  • 86'

    Иван Ракитичдан ажойиб зарба! Белгиланган жарима зарбасини у амалга оширди. Тўп тўсин ва устун тутушган нуқтага тегиб, майдонга қайтди

  • 85'

    Майдонда ҳеч ким асабини жиловлай олмади! Николас Отаменди ерда ётган футболчига тўп билан зарба бергани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу ҳолат эса даҳанаки жангларни келтириб чиқарди

  • 82'

    Иван Пперишич ўз ўрнини Матео Ковачичга бўшатиб берди

  • -'

    Модрич олис масофадан ажойиб зарба йўллади. Дастлаб у чалғитиувчи ҳаракат билан барчани эсанкиратган бўлса, иккинчисида шундай зарба йўлладики, Лотин Америкаси вакиллари ҳеч нарса қила олмади

  • 81'

    ГООООЛ! Лука Модричдан ажойиб гол!

  • 79'

    Аргентина термаси тинимсиз қамал қилмоқда рақибларни. Бироқ ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш ҳали насиб қилмади

  • 75'

    Ракитич жароҳат олиб майдонда узоқ вақт ётгандан кейин Эрматов ўйинни тўхтатди

  • 73'

    Крамарич рақибларнинг қўпол хатосидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ жарима майдончаси ичида қандай ҳаракат қилиш кераклигини билмади у

  • 68'

    Паоло Дибала майдонда! У Энцо Переснинг ўрнини эгаллади

  • 67'

    Бироз аввалги вазият қаҳрамони Врсалька рақибга нисбатан кескин ўйнагани учун сариқ карточка олди

  • 66'

    Врсалька ва Манжукичнинг ажойиб комбинацияси гол билан якунланмай қолди. Ҳамма Врсалька тўпни ҳаводан узатади, деган пайтда ерлатиб узатма қилганди. Аммо Марининг ниятини ҳимоячилар пайқаб, вақтида унга ҳалақит қилишди

  • 64'

    Қандай вазият ҳозир қўлдан бой берилмоқда! Аргентиналик футболчиларнинг берган зарбасини дастлаб дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Месси зарба берган пайтда Ракитич тўп йўлига тўғаноқ бўлди

  • 62'

    Янги кучлар майдонга тушганидан кейин Аргентина вакиллари тинимсиз ҳужумлар ташкил қилмоқда

  • 57'

    Гол муаллифи Ребич ўз ўрнини Крамаричга бўшатиб берди

  • 55'

    Сальвио ҳам заҳирага олинди. Унинг ўрнини Павон эгаллади

  • 54'

    Агуэро ўрнига Игуаин майдонга тушди. Энди ҳужумда янги ўйинчи

  • -'

    Кутилмаган ҳолат! Ховатия ҳисобда олдинга чиқиб олди ва Аргентина терма жамоасининг аҳволи янада оғирлашди

  • 53'

    Кабальеронинг қўпол хатосидан кейин Ребич тўпни эгаллаб олди ва дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди!

  • 51'

    Габриэль Меркадо Ребич ташкил қилаётган тезкор қаршиу жумни бузгани учун огоҳлантирилди

  • 49'

    Аргентиналиклан яна ташаббусни ўз қўлларига олишмоқда

  • 46'

    Ҳуштак чалинди ва иккинчи тайм бошланди

  • 45+3'

    Равшан Эрматов биринчи бўлим якнуланганлиги ҳақидаги ҳуштагини чалди ва жамоалар танаффусга йўл олишди

  • 45+2'

    Ребич жуда қулай фурсатдан фойдалана олмади. Берган зарбаси анча ноаниқ чиқди. Ваҳолангки, ўнг қанотда Перишич ёлғиз жарима майдонига кириб бораётган эди

  • 43'

    Ребич яна фоль ишлатди. Агар яна шундай майда фоллар қилаверса, хорватлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатиши мумкин

  • 39'

    Яна ўша Ребич аргентиналик футболчига нисбатан қўол ўйнади. Бу сафарги фоль жуда қўпол эдики, Эрматов чўнтагидан карточко олишга мажбур бўлди

  • 36'

    Ребич билан тўқнашувда жароҳат олган Меркадога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 32'

    Марио Манжукичда энди қулай вазият! Қанотдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба йўллади Марио, лекин уриниш ноаниқ

  • 30'

    Энцо Перес бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади! Деян Ловрен ҳамда Субашичнинг қўпол хатолари сабаб хорватлар дарвозаси бўш қолди. Лекин Перес бу вазиятдан фойдалана олмади

  • 27'

    Сальвио чап қанотдан жуда катта тезликда ёриб кирганди. Унинг узатмасини сўнгги лаҳзада Стринич қайтариб қолди

  • 22'

    Ортда қолган вақт ичидаги энг хавфли вазият содир этилди. Субашич илк бор нима қилишини билмай қолди. Тепилган тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди

  • 19'

    Аргентиналик футболчилар Эрматовга нисбатан босим уюштиришмоқда. Ҳозирча ҳамюртимиз учрашувни бир маромда бошқариб келмоқда

  • 16'

    Майдон марказида икки футболчи ўзаро тўқнашиб кетди. Бу вазиятда Эрматов Лотин Америка вакилларини ноҳақ деб билди

  • 13'

    Аргентина терма жамоаси кетма-кет 2 та хавфли ҳужум ташкил қилинди. Бирида Мессига омад етишмаган бўлса, иккинчисида Меса тепган тўпга Ловрен тўғаноқ бўлди

  • 10'

    Ўх, Ракитичдан қандай пас! Врсалько томон қанотга етказиб берилган тўп аъло даражада амалга оширилди. Бироқ қанот футболчиси ҳужумчиларни тўп билан таъминлашда суст ўйнади

  • 9'

    Аргентиналик футболчилар тўп назоратини ўзларида сақлаб, рақиб бўш зоналарини қидиришга ҳаракат қилмоқда

  • 5'

    Учрашувдаги илк аниқ зарба ва хавфли вазият хорватлар томонидан содир этилди. Иван Перишич ўз ванотидан рақиб жарима майдони ичига ёриб кирди ва мураккаб зарба йўллади. Унинг зарбаси эса аргентиналик посбон томонидан бартараф этилди

  • 1'

    Ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳуштагини чалди ва учрашувни Хорватия терма жамоаси вакиллари бошлаб беришди

  • -'

    Демак, терма жамоа бош мураббийлари қуйидаги футболчиларни асосий таркибда кўришни истаган: 

    Аргентина – Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес, Сальвио, Меса, Акунья, Месси, Агуэро.

    Хорватия –   Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич, Ракитич, Ребич, Манджукич.

  • -'

    Ассалому алейкум, қадрли спорт мухлислари! Сизларни футбол бўйича жаҳон чемпионатининг "Д" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги беллашувни биргаликда томоша қилишга таклиф этамиз.