
ЖЧ-2018. Бельгия Панама устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 21:55'
- 90+4'
Учрашув якунланди. Бельгия Панама устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди!
- 90'
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 90'
Бельгияда сўнгги ўзгариш: Аксель Витсель ўрнига Носир Шадли ўйинга қўшилди
- 89'
Кевин Де Брюйне жуда қўпол ўйнади ва "насибасини олди"
- 86'
Панамаликлар энди қулай имкониятга эга бўлай дейишганида оффсайдда қолиб кетишди
- 83'
Габриэль Гомесга шифокорла ёрдам кўрсатмоқда. Кўринишидан барчаси жойида
- 83'
Бугунги беллашувда ҳисобни очган Мертенс ўрнига Торган Азар майдонга тушди. Шу тариқа майдондаги Азарлар сони 2 тага етди
- 80'
Учрашувнинг 80 дақиқаси ортда қолди. Панама рақибга 1 тайм туриб бера олди, холос
- 75'
Гооол! 3:0! Азар Лукакуни бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Ромелу эса дарвозабонга имконият қолдирмади
- 74'
Бельгияда ўзгариш: Янник Феррейра-Карраско ўрнига Мусса Дембеле тушди
- 69'
Панамада ўзгариш: Юлас Перес ўрнига Луис Техада майдонга тушди
- 69'
Гооол! Лукаку! Ҳисоб 2:0 кўринишга келди
- 63'
Хосе-Луис Родригес майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Исма Диас эгаллади
- 63'
Панама сафида дастлабки ўзгариш: Йоэль Барсенас майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Габриэль Торрес майдонга тушди
- 61'
Учрашувнинг бир соати ортда қолди. Ҳозирча Бельгия ўйин борасида ҳам, ҳисобда ҳам рақибдан устун келмоқда
- 59'
Ян Вертонген қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
- 57'
Анибал Годой ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди
- 51'
Бош ҳакам - Жанни Сиказве Майкл Мурильога сариқ карточка кўрсатди
- 49'
Армандо Купер огоҳлантирилди
- 47'
Гооол! Дрисе Мертенс! Мертенс жарима майдони ичида юқоридан келаётган тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади ва супергол - 1:0
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди!
- 21.00'
Биринчи бўлим статистикаси
- 45+3'
Дастлабки бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0
- 45+2'
Ҳакам панамалик Йоэль Барсенасга сариқ карточка кўрсатди
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 42'
Армандо Купер 35 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ
- 40'
Де Брюйне бурчакка яқин ҳудуддан жарима зарбасини амалга оширди. Дрис Мертенс Кевиннинг узатмасидан сўнг кучли ва ноаниқ зарба йўллади
- 39'
Роман Торрес бурчак тўпидан сўнг кучсиз зарба йўллади
- 38'
Азар зарба!!! Дарвозабон Хенедодан супервсэйв
- 37'
Лукаку ҳужумда фол қайт этди
- 37'
Учрашув давом этади. Бельгия позицион ҳужумни амалга оширишга уринмоқда
- 35'
Панамада ҳужум. Родригес тўпни шеригига узатиб бера олмади. Бурчак зарбаси
- 34'
- 31'
Бельгия ортда қолган ярим соат давомида устунликни ўз қўлида ушлаб турибди. Аммо уларга гоҳ сўнгги узатмада, гоҳ сўнгги зарбада аниқлик етишмаяпти
- 29'
Де Брюйненинг зарбасини бош билан қабул қилиб олган Армандо Купер нокдаун ҳолатида, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 28'
Де Брюйне жаримадан зарба йўллади, жонли деворга тепган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бельгияда яна бир бурчак зарбаси
- 27'
Майкл Мурильо ортдан туриб, рақибга зарба йўллади ва натижада қоида бузилиши қайд этилди. Бельгияда қулай жарима зарбаси
- 25'
Учрашув давом этади, ҳисоб ҳозирча 0:0
- 19'
Яхши имконият! Дрис Мертенс жарима майдони ичида туриб, бироз ноаниқ йўллади
- 18'
Эрик Дэвисга сариқ карточка кўрсатилди
- 16'
- 14'
Томас Менье рақибга нисбаттан қўполлик қилгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 11'
Ўххх! Ҳимоячи Роман Торрес тўпни дарвозабонга қайтаришда хато қилди. Эден Азар ўткир бурчак остида яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади
- 10'
Ортда қолган 10 дақиқа вақт давомида панамаликларнинг боши ҳимоядан чиққани йўқ
- 9'
Менье-Лукаку-Азар комбинацияси Ромелунинг ноаниқ пасси билан охирига етмай қолди, аут Панамада
- 7'
Эден Азар амалга оширган бурчак зарбаси муваффақитсиз поёнига етди
- 7'
Ўххх! Дрис Мертенснинг ажойиб зарбасини дарвозабон Хайме Ханедо аранг бартараф этди. Бурчак тўпи Бельгияда
- 6'
Бельгиянинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини Карраско кучсиз зарба билан якунлади
- 5'
Бельгиянинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ узатма билан якун топди
- 1'
Ромелу Лукакуга ажойиб тарзда тўп ошириб берилди. Унинг зарбаси эса бироз юқоридан ўтиб кетди
- 1'
Диққат қилинг, ўйин бошланди!
- 19:57'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради. Учрашувга старт бериш учун барча нарса тайёр
- 19.50'
Ассалому алайкум қадри футболсевар дўстлар, бироздан сўнг ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган Бельгия ҳамда Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сайтимиз ушбу ўйиндан матнли трансляция амалга оширишни режалаштирган. Шундай экан, биздан узоқлашманг!
Фикрлар