
ЖЧ-2018. Дания Перу устидан ғалабага эришди
- 90+5'
Айнан ушбу дақиқаларда Бакари Гассама учрашув якунланганлигини маълум қилди ва Дания Перу устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бўлди. Мундиал ўйинларини SPORTS.uz билан бирга кузатинг!
- 90+4'
Юссуф Поульсен огоҳлантирилди
- 90+2'
Перуликлар мувозанатни тиклаш учун тинимсиз ҳужумлар ёмғирини ёғдиришмоқда, аммо, гоҳ сўнгги узатма, гоҳ сўнгги зарбага аниқлик етишмаяпти
- 90'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
Перу сафида ўзгариш: Ренато Тапия ўрнига Педро Хесус Акиньо Санчес майдонга тушди
- 87'
Томас Делэйни ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 85'
Перуда ўзгариш: Жефферсон Фарфан ўрнига Рауль Руидиас майдонга тушди
- 84'
Фарфан қулай имкониятга эга бўлди, унинг иккинчи уринишдаги зарбасини эса Шмейхель бартараф этди
- 83'
- 81'
Бу орада Данияда сўнгги ўзгариш бўлди. Андреас Кристенсен ўрнига Маттиас Йоргенсен майдонга тушди
- 80'
Перунинг бир йўла икки футболчиси офсайдда қолиб кетди. Бу вақтга келиб, учрашув асосий вақтининг 10 дақиқаси қолган
- 79'
Ўхххх! Геррейро товони билан ортга қарамасдан зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 76'
Йўқ, барчаси жойидага ўхшайди, Тапия майдонга қайтди
- 75'
Ренато Тапия жароҳат олди. Жароҳат жиддий кўринди, унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 74'
Дания кетма-кет иккита бурчак зарбасига эга бўлди, самарасиз
- 71'
Луис Адвинчула бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва узоқ бурчакни нишонга олди - Шмейхель ўз ўрнида
- 69'
Албьерто Родригес қулай вазиятни бой берди. У яхши позициядан бош билан зарба йўллади, бироқ, тўп кучсиз ва ноаниқ чиқди
- 67'
Данияда ўзгариш: Пионе Систо захирага олинди. Унинг ўрнини Мартин Брэтуэйт эгаллади
- 65'
- 63'
Ва айнан ҳозиргина қулай вазиятдан гол уролмаган Флорес захирага олинди. Унинг ўрнига Паоло Геррейро майдонга тушди
- 61'
Эдисон Флорес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо, Каспер Шмейхель сэйв намойиш этди
- 60'
Гооол! Юссуф Поульсеееееен! Эриксен Юссуфни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ва Поульсен мўлжалда адашмади - 0:1, Дания олдинда
- 55'
Юссуф Поульсен ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 54'
Иккинчи бўлимда данияликлар ташаббусга эга бўлишмоқда
- 51'
Жефферсон Фарфан зарба йўллади. Ҳимоячи сўнгги сонияларда зарба йўлига тўғаноқ бўлди
- 47'
Хенрик Далсгард қоида бузди ва Гассама жарима зарбаси белгилади
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди
- 21:55'
Биринчи бўлим статистикаси
- 21:50'
Пенальти берилган вазият
- 45+3'
Биринчи бўлим ниҳоясига етди
- 45+3'
Кристиан Поульсен бош билан зарба йўллади, ноаниқ
- 45+2'
Тайм сўнггида Дания бурчак зарбасига эга бўлмоқда...
- 45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 45'
Зарбаааа! Кристиан Куэва қаёққааааааа? Куэва 11 метрли нуқтадан осмон-у фалакка қараб зарба йўллади - 0:0
- 45'
Пенальти! Ҳакам видеотакрорни кўргандан сўнг Дания дарвозаси томон пенальти белгилади
- 39'
Эриксен тепган тўп жонли деворга тегди ва вазият ортда қолди
- 38'
Ренато Тапия ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди. Ҳавфли стандарт вазият. Тўп олдида эса Кристиан Эриксен
- 36'
Николас Йоргенсен офсайдда қолиб кетди
- 36'
Афсуски, Квистнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва унинг ўрнига Лассе Шоне майдонга тушди
- 31'
Виллиам Квист жароҳат олди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Шу боис, данияликлар бир киши кам бўлиб ўйнашмоқда
- 30'
Йотун томонидан амалга оширилган бурчак зарбаси муваффақиятсиз чиқди
- 29'
Фарфан қулай имкониятга чиқиб борди. Ҳимоячи чаққонлик қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси Перуда
- 28'
- 25'
Тайм ўрталарига келиб, Дания ҳам рақиб дарвозаси олдида босим қилишга эришди. Ҳимоячилар яхши ўйин намойиш этишмоқда
- 23'
Андре Каррильо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 18'
Энди эса Данияда бурчак зарбаси... Эриксен тўпни жарим майдонига ташлаб берди. Бироқ африкалик ҳакам ҳужумда фол ишлатилганлигини маълум қилди
- 14'
Перу бурчак зарбасига эга бўлди. Альберто Родригес бош билан зарба йўллади ва бироз ноаниқ кетди
- 13'
Ўхх қандай вазият! Андре Карилльо ҳисобни очиши мумкин эди, аммо, ўткир бурчакдан тепилган тўпни Каспер Шмейхель бартараф этди
- 11'
Эдисон Флорес тўпни қабул қилиб олди ва яқин масофадан дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 9'
Йосимар Йотун жарима майдони ичига юқоридан жуда ҳам ҳавфли узатмани амалга оширди. Каспер Шмейхель тўпни ушлаб олди
- 5'
Перуликлар дастлабки дақиқаларда ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда
- 3'
Саранск шаҳридаги "Мордовия-Арена" стадионида кечаётган ушбу беллашувни гамбиялик Бакари Папа Гассама бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда
- 2'
Бугун Перу оқ, Дания эса қизил рангдаги либосларда тўп сурмоқда
- 1'
Диққат қилинг ўйин бошланди
- 20:00'
Ассалому алайкум қадрли футболсевар мухлислар, роппа-роса 1 соатдан сўнг ЖЧ-2018 "С" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Перу ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Ушбу ўйинни сайтимиз орқали кузатиб боринг!
Фикрлар