ЖЧ-2018 пенальтилар мундиалига айланиши мумкин
Ads

Кеча “Б” гуруҳининг сўнгги туридан ўрин олган Португалия ҳамда Эрон (1:1) терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунида ҳакам португалияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади.

Эътиборлиси, ушбу пенальти жорий мусобақадаги 20-бўлди. Қайд этиш керакки, ортда қолган 20та жаҳон чемпионати тарихида ҳозиргача бу қадар кўп  пенальти белгиланмаган эди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бу борадаги аввалги рекордлар ЖЧ-1990, ЖЧ-1998 ва ЖЧ-2002да ўрнатилган эди. Ўша мусобақаларда ҳакамлар жами 18 марта дарвозалар томон пенальти белгилашган.

Россиядаги мундиалнинг эндигина гуруҳ босқичи давом этаётганини инобатга олсак, бу кетишди яққол рекорд ўрнатилиши мумкин.