
ЖЧ-2018. Перу Австралияни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Ҳозиргина ЖЧ-2018 "С" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Австралия ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Сочидаги "Фишт" стадионида кечган беллашувда Лотин Америкси вакиллари 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Шу тариқа, Перу 3 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллади. "Соккеруз"лар эса 1 очко билан гуруҳда сўнгги бўлишди.
- ЖЧ. С-гуруҳи
- 3-тур
Австралия

26.06.2018 19:00
Перу
- Андре Каррильо 18'
- Хосе Герреро 50'
- 90+5'
Учрашув якунланди! Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Мундиал ўйинларини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!
- 90'
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 85'
Учрашув асосий вақти якунланишига 5 дақиқа қолди. Ҳисоб ҳамон 0:2, Перу олдинда
- 81'
Перуликлар қарши ҳужумда қулай имкониятга эга бўлишди. Бироқ лайнсмен оффсайд қайд этди
- 79'
Паоло Уртадо жуда қўпол ўйнади ва Сергей Карасёв уни огоҳлантирди
- 79'
Перунинг дастлабки голи муаллифи - Андре Каррильо майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Вилдер Картахена эгаллади
- 76'
- 72'
Жексон Ирвин майдонга тушди. У Томи Рогичнинг ўрнини эгаллади
- 66'
Томи Рогич огоҳлантирилди
- 63'
Тапия ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Паоло Уртадо майдонга тушди
- 62'
Ренато Тапия жарохат олиб майдонда ётибди
- 60'
Ҳозиргина майдонга тушган Даниэль Арзани қарши ҳужумни қўполлик билан тўхтатгани учун огоҳлантирилди
- 60'
Австралия кетма-кет иккита хавфли вазиятга эга бўлди. Бироқ бирида ҳимоячилар, яна бирида дарвозабон тўпни қайтарди
- 58'
Робби Круз майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Даниэль Арзани эгаллади
- 56'
Мой кетма-кет стандарт вазиятларни йўққа чиқариш билан оввора. Австралия гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаши аниқ бўлиб бормоқда
- 53'
Австралия сафида дастлабки ўзгариш: Томи Юрич ўрнига Тим Кэйхилл майдонга тушди
- 50'
Гооол! Паоло Геррейро ҳисобни 2:0 кўринишга келтирмоқда!
- 46'
Тайм аввалида Перу сафида ўзгариш бўлди. Сариқ карточкага эга бўлган Йосимар Йотун ўз ўрнини Педро Акинога бўшатиб берди
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди, танаффус
- 45'
Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди
- 45'
Учрашувдаги иккинчи сариқ карточка перулик Йосимар Йотунга кўрсатилди
- 39'
- 36'
Аарон Мой навбатдаги бурчак зарбасини ҳам муваффақиятсиз амалга оширди
- 35'
Круз ажойиб узатмани амалга оширди. Меэттю Леки тўпга улгура олмади
- 32'
Роббий Круз офсайдда қолиб кетди
- 28'
Аарон Мой бурчак зарбасини амалга оширди. Дарвозабон баланд сакраб, тўпни ушлаб олди
- 25'
Паоло Геррейру бош билан зарба берди. Меттью Райан ўз ўрнида
- 24'
Том Рогич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 23'
Томи Юрич жарима майдони ичига кириб борди, аммо, иш зарбага қадар етиб бормади
- 18'
Гооол! Андре Каррильо! У ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни тўхтатмасдан туриб Мэью Раййан дарвозасига жойлаб қўйди, 0:1!
- 16'
- 15'
Учрашув темпи юқори эмас ва шу боис бирор-бир хавфли вазият ҳам юзага келмади
- 10'
Карасёв Майл Йединакка сариқ карточка кўрсатди
- 7'
Томи Юрич тўпни ҳужум чизиғи вакилларига узатди, дарвозабон ушлаб олди
- 4'
Бугунги ўйинни россиялик Сергей Карасёв бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда
- 1'
Учрашувни перуликлар бошлаб беришди. Бугун улар қизил, Австралия эса сариқ рангдаги либосларда тўп тепишади
- 1'
Диққат қилинг, ўйин бошлади!
- 18:57'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради ва учрашувни бошлаш учун барча нарса шай
- 18:50'
Ассалому алайкум, қадрли футболсевар дўстлар! Сизларни ЖЧ-2018 3-туридан ўрин олган Австралия ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги баҳсга таклиф этамиз.Сиз ушбу саҳифа орқали мазкур беллашувнинг онлайн матнли трансляциясини кузатиб бориш имконига эгасиз.
Фикрлар