ЖЧ-2018 расмий тўпи космосга учирилди
Ads

"Союз МС-08" ҳаво кемаси ЖЧ-2018 расмий тўпини фазодаги халқаро космик станцияга элтадиган бўлди. Бортида 3та экипаж аъзоси бўлган ушбу кема кеча қўшни Қозоғистондаги "Байконур" космодромидан ҳавога кўтарилди.

Айтиш лозимки, ушбу тўп билан космосда турли пиар тадбирлар амалга оширилгач, у яна ерга қайтарилади. Ушбу тўпдан Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги мусобақанинг очилиш маросимида фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати баҳслари 14 июндан 15 июлга қадар Россия федерациясининг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади.