ЖЧ-2018 саралаш. Плей-офф. Австралия меҳмонда Гондурас билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб қитъаларида ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган терма жамоалар ўзаро плей-офф учрашувларини ўтказишмоқда.
Ҳусусан, бугун тонгда Осиё қитъасидан қитъалараро плей-офф йўлланмасини қўлга киритган Австралия терма жамоаси сафарда Шимолия Америка вакили ҳисобланган Гондурас термаси меҳмони бўлди. Ушбу баҳс 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан ўз якунига етди.
Энди ушбу жамоалар ўртасидига жавоб баҳси 15 ноябрь куни Австралияда бўлиб ўтади.
Гондурас – Австралия 0:0 (0:0, 0:0)
11 ноябрь «Estadio Olmpico Metropolitano»
Гондурас – Эскобер, Фигероа, Бекелес, Исагирре, Паласиос, Кларос, Ланса (Чиринос, 60), Мехия, Лопес (Мартинес, 66), Лосано (Костли, 73), Киото.
Австралия – Райан, Бехич, Сэйнсбери, Райт, Рисдон (Дегенек, 84), Луонго, Муй, Ирвайн (Рогич, 74), Единак, Джерман, Юрич (Рукавица, 89).
Огоҳлантиришлар: Бекелес (19), Паласиос (38), Рисдон (39), Джерман (47), Сэйнсбери (48), Кларос (78), Луонго (87), Мартинес (90).
Фикрлар