ЖЧ-2018: Швеция Жанубий Кореяни мағлуб қилди
Ads

Россия яшил майдонларида ўтаётган мундиалнинг “F” гуруҳи биринчи тур учрашувлари якунига етди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Швеция терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларини синовдан ўтказишди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 65-дақиқасида Гранквист томонидан пенальтидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

ЖЧ-2018, “F” гуруҳи
18.06.2018

Швеция – Жанубий Корея – 1:0

Гол: Гранквист (пен. 65).

Швеция: Ольсен, Янссон, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Экдаль (Хильемарк, 71), Ларссон (Свенссон, 81), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 77).

Жанубий Корея: Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Пак Чжу Хо (Ким Мин У 28), Ли Ен, Чжан Хен Су, Ки Сон Ен, Ку Чжа Чхоль (Ли Син У, 72), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Хин Мин, Ким Син Ук (Чжон У Ен, 66).

Огоҳлантиришлар: Ким Син Ук (12), Хван Хи Чхан (55), Классон (61).

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳнинг илк баҳсда Мексика Германия термасидан 1:0 ҳисобида устун келган эди.