ЖЧ-2018да иштирок этувчи 32та терма жамоа футболчилари бир-бирларини табриклашди (видео)
Ads

ЖЧ-2018да иштирок этувчи 32та терма жамоанинг ҳар биридан бир нафардан футболчи мундиалда иштирок этувчи давлатларни турли ҳил тилларда табриклади.

Ушбу ажойиб видеоролик ФИФАнинг Youtube'даги расмий сайтида эълон қилинди. Қуйида сиз ҳам ушбу видеороликни томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақалари келаси йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия Федерациясининг 11та шаҳридаги 12та стадионда ўтказилади. Мундиалга Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Самара, Ростов-на-Дон, Волгоград, Калининград ва Екатеринбург шаҳарлари мезбонли қилишади.