ЖЧ-2018нинг энг кўп чипталарини ҳозирча Россия ва АҚШлик мухлислар сотиб олишди
Ads

ФИФА чипталар департаменти бошлиғи Фальк Эллер ЖЧ-2018га қайси давлат фуқаролари кўпроқ чипталар харид қилаётганлигини маълум қилди.

Унга кўра ҳозирча энг кўп чиптани мезбон мамлакат ишқибозлари сотиб олишган. Ҳозирча россияликларга жами 400 минг чипта сотилган. Бу кўрсатгич борасида кейинги ўринларда АҚШ (43 минг), Бразилия (31 минг), Германия (27 минг), Хитой (21 минг), Мексика (19 минг), Исрил (15 минг), Аргентина (14 минг), Австралия (12 минг) ва Англия (12 минг) каби давлатлар боришмоқда.

Айтиш керакки, ўтган давр мобайнида 4-тоифа чипталарнинг (энг арзон чипталар) 60 фоизи сотилди.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақалари келаси йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия Федерациясининг 11та шаҳридаги 12та стадионда ўтказилади. Мундиалга Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Самара, Ростов-на-Дон, Волгоград, Калининград ва Екатеринбург шаҳарлари мезбонли қилишади.