ЖЧ-2022 саралаши. Автогол Португалиянинг ғалабасини таъминлади, Франция очко йўқотди, Хорватиядан мағлубият (барча натижалар)

Кеча УЕФАга аъзо давлатлар иштирокида 2022 йилда Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг Европа миқёсидаги сўнгги саралаш босқичига старт берилди. Ушбу кун дастурида бир қатор фаворит жамоалар ўз ўйинларини ўтказди ва баъзи кутилмаган натижалар қайд этилди. 

Португалия ўз уйида Озарбайжонни қабул қилди ва меҳмонлар ҳимоячиси Максим Медведьевнинг автоголи эвазига ғалаба қозонди. 

Бельгия Брюсселда Уэльсни 3:1 ҳисобида таслим этди. "Қизил иблислар" сафида Де Брюйне, Торган Азар ва Лукаку томонидан киритилган голларга жавобан Харри Уилсон бир маротаба рақиб постини ишғол қилди. 

Франция кутилмаган ҳолда, ўз уйида Украинани енга олмади. 19-дақиқада Антуан Гризманн ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Преснель Кимпембе ўз дарвозасини ишғол этди. 

Словения - Хорватия қарама-қаршилигида 15-дақиқада Санди Ловрич томонидан киритилган гол ягоналигича қолди. 

Қуйидаги суратда кечаги барча ўйинлар натижаси билан танишишингиз мумкин бўлади:

ExRoPnuWYAECIsC

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)