ЖЧ саралаши. Дания рақиб дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди, Испания драматик беллашувда сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди (бошқа натижалар)

ЖЧ-2022 саралаши Европа қитъаси миқёсидаги сўнгги босқичда ҳозиргина 2-турнинг бир қатор беллашувлари якунланди. Жумладан, Дания ўз майдонида Молдовани қабул қилиб, 8:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Англия Албания майдонида 2:0 ҳисобида зафар қучди. Харри Кейн ва Мэйсон Маунтнинг голлари "уч шерлар"га муҳим 3 очко тақдим этди. 

Тбилисида Грузия Испаниядан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Биринчи таймда Хвича Кварацхелия томонидан киритилган голга иккинчи бўлим давомида испанлар Ферран Торрес ва Дани Ольмонинг голлари билан жавоб қайтаришга эришди. 

Арманистон Барсегян ва Байрамяннинг голлари эвазига Исландиядан устун келди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар