Жек Уилшер учун мавсум муддатидан аввал якунланди
Ads

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли футболчи тўпиғидан олган жароҳатини даволатиши учун бир неча ой керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Уилшер 1 декабрдан буён майдонга тушмай келаётган эди. У жорий мавсум “болғачилар” сафида бор йўғи 5та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилди.