Жек Уилшир А Серия грандларининг
Ads

Ҳуқуқий жиҳатдан Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли, айни дамда эса "Борнмут" шарафини ҳимоя қилаётган футболчи Жек Уилшир фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Calciomercato нашрининг маълум қилишича иқтидорли хавбекка "Рома" ва "Милан" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ "тўпчилар" Уилшир билан амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаётгани ҳақида бир қатор ОАВ хабар берган эди. Италия клублари айни шу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни режалаштиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунланади. 24 ёшли футболчи ушбу мавсум премьер-лиганинг 16та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.