Жек Уилшир: “Милан” устидан қозонилган ушбу ғалаба биз учун керак эди
Ads

 

“Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Уилшир “Милан”га қарши (3:1) Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Бизга ушбу ғалаба керак эди. Ўтган ҳафта Миланда юқори даражадаги ўйинни намойиш қилдик. Бугун “Арсенал” профессионал эканини кўрсата олди. “Милан”га қарши ўйинларда биз Европанинг кучли клубларига қарши ўйнай олишимизни кўрсатдик”, – деди Уилшир.

Маълумот учун, “Арсенал” билан биргаликлар Европа Лигаси чорак финалига ЦСКА, “Ред Булл Зальцбург”, “Атлетико”, “Лацио”, “Спортинг”, “Марсель” ва “Лейпциг” йўл олишди.