Жеко кечаги голларини кимга бағишлади?
Ads

Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Эдин Жеко кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида "Виктория"га (5:0) қарши баҳсда хет-трик қайд этди.

Эътиборлиси, 32 ёшли босниялик футболчи ушбу голларини УЕФА ёшлар лигасида жиддий жароҳат олган “Рома” футболчиси Рикардо Калафьорига бағишлади.

Жеко айнан шу йўл билан 16 ёшли италиялик футболчини қўллаб-қувватлади.