Женас:
Ads

“Тоттенхэм” клуби собиқ ҳимоячиси  Жермейн Женас BBC Radioнинг жонли эфирида Коутиньонинг трансфери борасида “Ливерпуль” раҳбариятининг тутаётган позициясини кескин танқид остига олди.

“Коутиньо “Ливерпуль” сафида ажойиб ўйинлар ўтказди. Ҳа, клуб айни дамда футболчининг ҳаётидаги энг муҳим паллалардан бирида унга ёрдам бериши керак.

“Ливерпуль” раҳбарияти эса ақл билан иш кўриш ўрнига, ўзларининг раҳбарлик кучидан кўрсатишмоқда. Коутиньо аллақачон жамоадан кетиш истагида эканлигини айтган, бироқ мураббий уни ортга қайтармоқчи. Агар, мерсисайдликлар бу борада рекорд суммали таклифни олишмаса, у ҳолда бу ишлар салбий тус олиши мумкин”,  - дейди Женас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” бразилиялик футболчи борасида каталонияликларнинг навбатдаги таклифини ҳам рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.