Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган "Женоа" - "Верона" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

Дженоа

  • Элдор Шомуродов 48'
  • Милан Бадель 90'

А Серия 23-тур

20/02/2021, 22:00

2
:
2
Тугади

Верона

  • Иван Илич 17'
  • Давиде Фараони 61'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris 0 томошабин

Бош ҳакам: Matteo Marchetti

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Якуний ҳисоб 2:2

  • 90+5'

    ГООООООООООООООООООООООООЛ! БАдель супер зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди

  • 90+3'

    Кришитонинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 90+2'

    Шомуродов ҳимояга қайтиб жамоадошларига ёрдам бермоқда

  • 90+5'

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 84'

    Скамакка жарима майдони ичида йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўради. Рефери ўйинни давом эттириш кераклигини айтди

  • 77'

    Лука ўйинни давом эттира олмайди. "Женоа" баҳсни бир киши кам бўлиб якунлайди

  • 76'

    Пеллегринига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 73'

    Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатган Четин огоҳлантирилди

  • 73'

    Скамакка узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, дарвозабон қайтарди

  • 70'

    Скамакка ҳужум пайтида қўл билан тўпни тўхтатиб олди

  • 66'

    "Женоа"да иккита ўзгариш: Дестро ва Строотман майдонни тарк этди. Улар ўрнига Скамакка ҳамда Пандев туширилди 

  • 61'

    ГОООООООЛ! Фараони меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Перин тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. У қайтарган тўп тўғри Фараонининг оёғига бориб тушди. Марко зарбада адашмади

  • 58'

    Ровеллага нисбатан қоида бузилди

  • 57'

    Четиннинг бош билан йўллаган зарбаси анча ноани чиқди

  • 55'

    Строотман огоҳлантирилди

  • 51'

    "Верона" футболчисининг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинчалик Барак ҳам зарба йўллади. Периндан сейв

  • 50'

    Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Верона" фаолллашди

  • 48'

    ГООООООООООЛ! ШОМУРОДОООООВ ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоячининг хатосидан Элдор унумли фойдаланди

  • 46'

    "Верона"да ҳам ўзгариш: Мерт Четин  Ловато ўрнига туширилди

  • 46'

    Баллардини шунингдек,  Леннарт-Мартен Чиборрани ҳам майдондан олди. Унинг ўрнига Пеллегрини ҳаракат қилади

  • 46'

    Иккинчи бўлимни "Женоа" ўзгариш билан бошлади.  Миха Зайц ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 41'

    Марко Фараонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 38'

     Кевин Лазанья фол ишлатди

  • 36'

    Давиде Дзаппакоста узатмаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 30'

    "Верона" футболчиси фол ишлатди

  • 29'

    Антонин Баракнинг зарбаси йўлига химоячилар тўғаноқ бўлди

  • 26'

    "Женоа" тўп назоратини ўз қўлига олмоқда

  • 23'

    Леннарт-Мартен Чиборра ўз омадини синаб кўрди. Тўп дарвоза устунинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 19'

    ВУУУУҲ! Кевин Лазаньянинг дарвоза томон йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

  • 17'

    ГОООООООООЛ! Баракнинг аниқ узатмасини Иван Илич яқин масофадан голга айлантирди. 

  • 15'

    Фараонинг узун пасини "Женоа" ҳимоячилари қайтаришди

  • 10'

    Антонин Барак жуда қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан жиддий тарзда оғзаги огоҳлантирилди

  • 8'

    Кришитонинг жамоадошлари узатган пасига аниқлик етишмади

  • 3'

    Учрашув анча кескин тарзда бошланди. Бу сафар Дестро қоида бузди

  • 2'

    Мазьелло рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг А Серия доирасидаги "Женоа" ва "Верона" ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)