Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 29-туридан ўрин олган "Женоа" - "Фиорентина" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Дженоа

  • Маттиа Дестро 13'

А Серия 29-тур

03/04/2021, 18:00

1
:
1
Тугади

Фиорентина

  • Душан Влахович 23'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris 0 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Валентин Эссерик огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни Баллардини шогирдлари нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Душан Влахович ўрнига Кристиан Куаме ўйинни давом эттиради.

  • 85'

    Элдор томон жамоадоши узатма амалга оширди. Бироқ легионеримиз тўпга ета олмади.

  • 83'

    Ва наҳоят, Жанлука Скамакка ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди.

  • 80'

    Доменико Кришитонинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

  • 78'

    Генуяликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 75'

    Марко Пьяцанинг узатмасидан кейин жамоадошлари тўпга ета олмади.

  • 72'

    "Женоа" бош мураббийи Маттиа Дестро ва Валон Бехрами ўрнига Марко Пьяца ҳамда Паоло Гильоне майдонга тушди. Ҳозирча, Шомуродовдан дарак йўқ.

  • 69'

    Баллардини шогирдлари тўп назорати билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 67'

    Доменико Кришито ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 64'

    Антонио Пульгар жамоадошлари томон узатма амалга оширди. "Женоа" ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 62'

     Давиде Бираски Миха Зайц ўрнига майдонга тушди.

  • 59'

    Генуяликлар ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Улар қисқа узатмалар билан тўпни марказда ушлаб турибди.

  • 56'

    Кевин Стротманнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 53'

    Жамоадошининг тарафини олиб, ҳакамга эътироз билдирган Жузеппе Якинига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    Рақибига нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатган Франк Рибери майдондан четлатилди. Бундай ўйнаб бўлмайди.

  • 48'

    "Женоа" ҳимоячилари Душан Влаховични зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 42'

    Генуяликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.

  • 40'

    Тайм сўнгига келиб флоренцияликлар фаолликни бироз оширди.

  • 38'

    Жамоадоши узатган тўпга Скамаккадан олдин рақиб дарвозабони етиб келди.

  • 36'

    Касареснинг ўткир бурчакдан йўллаган аниқ зарбасини Перин қайтарди.

  • 34'

    "Женоа" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди

  • 31'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Заппакостанинг зарбасини ҳимоячилар дарвозага ўтказмади.

  • 28'

    Жакомо Бонавентуранинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 26'

    Франк Риберининг узатмасидан кейин тўп майдонни тарк этди.

  • 23'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Жамоадоши етказиб берган тўпни Влахович яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 19'

    Дестро чап қанотдан яхши рейд амалга оширди. Бироқ жамоадошларини қўллаб-қувватлай олмади.

  • 17'

    Заппакостанинг жарима майдонига узатган тўпи Скамаккага қадар бормади.

  • 15'

    Гол уриб олган "грифонлар" тўп назоратига урғу бермоқда.

  • 13'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Женоа" ҳисобни очди!

    Жанлука Скамакканинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Дестро дарвозани ишғол этди!

  • 12'

    Жарима майдони ичидан берилган зарбани Перин ушлаб олди.

  • 10'

    Баллардини шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 8'

    Генуяликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 6'

    Ўйин қиймати юқори. Шу сабаб, футболилар катта иштиёқ билан ҳаракат қилмоқда.

  • 4'

    Флоренцияликлар тўп назоратини қўлга олиш учун интилмоқда.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан агрессив ҳаракат қилган Стротман огоҳлантирилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар