Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган "Женоа" - "Наполи" айни дамда бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бугун жароҳат сабабли ўйинда иштирок этмаяпти. Шундай бўлса-да, унинг жамоаси Неапол клубига қарши баҳсда тезкор гол урибгина қолмай, 2-тўпни ҳам киритишга муваффақ бўлди.

Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Дженоа

  • Горан Пандев 11', 26'

А Серия 21-тур

07/02/2021, 00:45

2
:
1
Тугади

Наполи

  • Маттео Политано 79'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris 0 томошабин

Бош ҳакам: Gianluca Manganiello

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Женоа" ўз уйида "Наполи"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва 11-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    "Наполи" футболчиси Марио Руи қўпол ўйин учун сариқ карточка олди.

  • 90+3'

    Марио Руининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб кетди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Женоа"да сўнгги ўзгариш: Миха Зайц ўрнига Николо Ровелла ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Заппакостанинг жарима майдончаси ичига узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 86'

    Валон Бехрами голли вазият юзага келтириши мумкин эди, бироқ шериги уни яхши тушунмади.

  • 83'

    Кришито рақибини футболкасидан тортиб қолди. Ҳакам фол қайд этди.

  • 80'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Наполи" ҳисобни қисқартирмоқда! Маттео Политано дарвозанинг пастги чап бурчагига тўпни аниқ йўналтирди ва ҳисобни қисқартирди! 2-1!

  • 79'

    "Женоа"да ҳам захиралар ишга тушади: Маттиа Дестро ўрнига Портанова ўйинга қўшилди.

  • 79'

    "Наполи"да ўзгариш: Диего Демме ўрнига Темуа Бакайоко ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Пенальти нуқтасидан туриб берилган зарба дарвоза устунига тегди! Инсиньеда даҳшатли вазият!

  • 76'

    Бутун майдон бўйлаб берилган пасга эга чиқувчи футболчи топилмади. Инсинье тўпни олдириб қўйди.

  • 74'

    "Наполи" аъзоси Маттео Политано бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 73'

    Марио Руи бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ узатма жуда кучли бўлиб, аутга чиқиб кетди.

  • 71'

    Бехрами тинчланиб олиши зарур. У жуда қизишиб кетди, ҳакам унга карточка кўрсатиши мумкин.

  • 70'

    Манолас ўйинни давом эттира олмайди. Унинг жароҳати жиддий. Унинг ўрнига майдонга Рахмани ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Генуяликларда навбатдаги ўзгариш: Кевин Стротман ўрнига Валон Бехрами майдонга тушди.

  • 68'

    "Женоа"да ўзгариш: дубль муаллифи Горан Пандев ўрнига Жанлука Скамакка ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Константинас Манолас энди майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У шикастланган кўринади.

  • 67'

    "Наполи" футболчиси Манолас хавфли ўйнади. Бундай ўйин учун сариқ карточка кўрсатишса ҳам арзийди, бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 65'

    Тўп назорати статистикаси: 35:65!

  • 63'

    Виктор Осимхен имкониятни қўлдан чиқарди, унинг қийинчилик билан берган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 60'

    Демме ҳужумда Пандевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 58'

    Политанонинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди. Меҳмонлар жуда хавфли ҳужум уюштирди.

  • 57'

    Ўз жарима майдони яқинида Лосанога нисбатан қоида бузган Чиборра огоғлантирилди.

  • 54'

    Петанья ва Зелинский ўрнига Осимхен ҳамда Инсинье ўйинга қўшилди.

  • 53'

    "Грифонлар" позицион ҳужум ташкил этмоқда.

  • 51'

    Икки рақибини доғда қолдирган Струтман пас беришда хатога йўқ қўйди.

  • 50'

    Генуяликлар орқа чизиқда ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 47'

    Заппакостанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Руи бу сафар зарба йўллади. Тўп ноаниқ йўналиш олди.

  • 42'

    Марио Руи жамоасининг навбатдаги ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 39'

    Петр Зелинскийнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Перин эгаллаб олди.

  • 37'

    Андре Петаньянинг жарима майдони томон оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 36'

    Неаполликлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 33'

    Маттиа Дестро ҳужумда қоида бузди.

  • 31'

    Зайц бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 29'

    Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Милан Бадель огоҳлантирилди.

  • 27'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Пандевдан дубль! "Женоа" ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда! Тўп чап устунга тегиб, дарвоза тўридан жой олди! Қандай чиройли гоооллл!!!

  • 26'

    11 метрлик нуқта устидан туриб Маттиа Петанья боши билан зарба берди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!

  • 25'

    Марио Руи жарима майдончаси ичида биронта шеригини топа олмади. Тўп рақибларга қайтди.

  • 24'

    Маттео Политано тезкорлик билан бурчак тўпини ижро этди, позицион ҳужум ташкил қилмоқда.

  • 20'

    Маттео Политано узун пас амалга оширди, бироқ унга эга чиқувчи футболчи топилмади.

  • 19'

    Жованни ди Лоренцо жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар омадли ўйнади.

  • 18'

    Ирвинг Лосанода гол уриш учун ажойиб вазият юзага келганди! Жаримадан узатилган тўпни у эгаллаганди ва уни ҳеч бир ҳимоячи ёпмаганди! У оҳиста тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Дарвозабон жамоасини яна бир бор сақлаб қолди!

  • 17'

    Бош ҳакам ҳуштагини чалди. "Женоа" футболчиси Маттиа Дестро ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Жарима зарбаси.

  • 16'

    Тўп назорати асосан, неаполликлар томонда.

  • 14'

    Марио Руи жарима майдончаси ичидан туриб тўққизлик бурчакка ажойиб зарба йўллади, Маттиа Перин фавқулодда даҳшатли сейв намойиш этди!

  • 11'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Женоа" ҳисобни очмоқда! Горан Пандев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди ва идеал зарбаси билан ўнг бурчакни ишғол қилди! 1-0!

  • 10'

    "Женоа" футболчиси Кевин Стротман қўпол ўйин намойиш этди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 7'

    Неаполликлар аъзоси Элиф Элмазнинг узатмасидан сўнг хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар юзага келиши мумкин бўлган хавфни бартараф этишди.

  • 6'

    Меҳмонлар аъзоси Жованни ди Лоренцо ўта совуққон ўйин намойиш этди ва узоқ бўлишига қарамай дарвозага зарба берди! Перин чиройли сейви билан вазият кўркини оширди.

  • 4'

    Ирвинг Лосано тўп учун курашда Бадельдан устун келди ва ўткирроқ бурчакдан зарба берди. "Женоа" посбони Маттиа Перин эса бу вазиятни кечроқ пайқади ва тўпни эгаллай олмади.

  • 3'

    "Наполи" футболчиси Пётр Зелински дарвозанинг пастги ўнг бурчагига аниқ зарба берди, дарвозабон эса уни чиройли тарзда қайтарди!

  • 2'

    "Женоа" илк дақиқаларни қисқа паслар амалга оширган ҳолда ўтқазмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган "Женоа" - "Наполи" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз эътиборингизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар