“Женоа” Балотеллининг ўрнига Шомуродовни танладими?(фото)

Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” клуби президенти Энрико Прециози ёзги трансферлар мавсумида машҳур ҳужумчи Марио Балотеллини олиш режаси бўлганини  эътироф этди.

- Биз Балотеллига шартнома таклиф қилишни ўйлаган эдик. Бироқ кейин умуман бошқа футболчини танладик. Биз тўғри йўл тутдик. Балотелли яхши йигит, лекин ҳозир режаларимизга кирмайди. Мен чин дилдан у ўз фаолиятини қайта йўлга қўйиб олишини тилайман, - деди Прециози.

GnXbzluLKwrXz1KKNeDf2nzY1XQWDt_normal_1

Марио Балотелли олти ойдан ошиқ муддат ишсиз юрибди. “Женоа” эса ёзги трансферлар вақтида “Ростов”дан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфер қилди.

Ўзбекистоннинг энг зўр тўпурарлари: Шацкихдан Шомуродовгача!

Шомуродов – катта йўқотиш!

ЦСКАда зўр ўйнаётган футболчи асли Намангандан эканини биласизми?

Карпин Шомуродовни нега “қийшиқоёқ” деган эди?

Карпин: Альмквист Шомуродовнинг даражасига етишига ҳали эрта

"Шомуродов ҳам “Ростов”да бирданига асосий футболчи бўлмаган!"

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)