"Женоа" сафарда дебютантга имкониятни бой бериб қўйди. Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди (видео)
Генуяликларнинг бу ўйинда ҳам омади келмади.
Италия А Сериясининг 13-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” сафарда чемпионат дебютанти ҳисобланган “Беневенто” майдонига сафар қилди.
Ўйин 2:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Биз учун аҳамиятлиси, Шомуродов ушбу беллашувни асосий таркибда бошлади ва 58 дақиқа ҳаракат қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилинг:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар