Франциянинг "Марсель" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини Италияда давом эттиради.

Нидерландиялик хавбекни "Женоа" ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, Кевин Стротман мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида Генуяда ўтказади.

Стротман жорий мавсум Франция чемпионатида 11 ўйинда майдонга тушганди.

ErtGqZGXUAEwX4n

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)