“Женоа”да вазият оғирлашди. Шомуродов ҳали жамоадошлари билан кўришгани йўқ

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси “Женоа”да коронавирус билан боғлиқ вазият янада оғирлашди.

Ўтказилган тест натижаларига кўра, яна уч кишига вирус юққан ва касалланганлари сони 17 нафарга етди.

“Зенит”даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Доменико Кришито, яна бир ҳимоячи Давиде Бираске ва ҳужумкор футболчи Дариан Малесда коронавирус борлиги аниқланди. Аввалроқ, дарвозабонлар Маттиа Перин ва Федерико Маркетти, ҳимоячилар Лука Пеллегрини, Давиде Дзаппакоста, ярим ҳимоячилардан Франческо Кассата, Лукас Лерагер, Филиппо Мелегони, Иван Радованович, Лассе Шене, Валон Бехрами, Петар Брлек, Миха Зайц ва ҳужум вакиллари  Марко Пьяца, Маттия Дестро коронавирус юқтириб, карантинга олинган эди.

Маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродовнинг ўзи жамоадошлари билан мулоқотга киришмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!