"Женоа" Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган учрашувда "Рома" билан куч синашади. Беллашув генуяликларнинг уй стадионида бўлиб ўтади.

Мезбонлар устози Роландо Маран римликларга қарши баҳс учун қайдномани эълон қилди. Ўйинга 24 футболчи жалб қилинди. Аммо ҳамюртимиз Элдор Шомуродов рўйхатда эмас. Аввалроқ, унинг жароҳат олгани хабар берилганди.

Элдор Шомуродов жамоаси жиддий синов қаршисида. Бу тур "Женоа" яна бир кучли рақиб билан ўйнайди

EmPOcY3U8AIDpvu (1) 

Римликлар айни пайтда турнир жадвалида 11 очко билан 8-ўринда бормоқда. Элдор Шомуродов жамоаси эса 5 очко жамғарган ҳолда 17-поғонани банд этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)