
Жепаровнинг жамоаси Техрон дербисида ғалаба қозонди
Бугун Эрон Про-лигасида 11-тур ўйинлари старт олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Техроннинг “Истиқлол” клуби бу тур пойтахтнинг бошқа бир жамоаси – “Нафт”га қарши баҳс олиб борди.
Унда “Истиқлол” 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Жепаров учрашувни асосий таркибда бошлади.
Эрон Про-лига. 11-тур
“Истиқлол” – “Нафт” 2:0
Голлар: Муҳаммадзода(56 автогол), Ансари(65).
Фикрлар