Жерар Пике ЕЧЛда юбилей учрашувини ўтказди

“Уэмбли”да кечган беллашувда каталонияликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике учун мазкур ўйин Европа Чемпионлар Лигасидаги 100-си бўлди. Испаниялик футболчи “МЮ” таркибида 4 та, “Барселона” сафида 96 та ЕЧЛ ўйинларида майдонга тушган.

Маълумот учун, Жерар Пике “Барселона” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У каталонияликлар билан уч марта (2009, 2011, 2015) ЕЧЛ ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!