Жерар Пике унга сариқ карточка кўрсатган ҳакамдан шикоят қилди
Ads

 

“Барселона” жаомаси ҳимоячиси Жерар Пике “Леганес”га қарши (3:0) ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилганига изоҳ берди.

“Ўйинни бошқарган Ундиано менга уйидаёқ сариқ карточка кўрсатиб бўлганди”, – деди испаниялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Пике ўйиннинг 29-дақиқасида рақибини ушлаб олгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилганди. Жерарнинг сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис  у “Валенсия”га қарши 26 ноябрь кунги беллашувни ўтказиб юборади.