Жереми Шардининг кучи етмади
Ads

Австралияда ўтаётган "Sydney International" турнирида эркак теннисчилар биринчи давра баҳсларини ўтказишмоқда.

Ушбу босқичда франциялик Жереми Шарди италиялик Андреас Сеппига 5:7, 6:2, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Сидней шаҳрида ўтаётган мусобақада Сеппи словакиялик Мартин Клижанга қарши иккинчи даврада рақобатлашади.