Жеррард бошчилигидаги "Рейнжерс" Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқди

Бундан бироз аввал УЕФА Европа лигаси сўнгги саралаш раундининг плей-офф жавоб баҳсидан ўрин олган “Уфа” ҳамда “Рейнжерс” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шотландияда бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган россияликлар икки ўйин натижасига кўра гуруҳ босқичига чиқа олишмади. Аксинча Стивен Жеррард бошчилигидаги “Рейнжерс” эса Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

“Уфа” Россия – “Рейнжерс” Шотландия 1:1 (1:1, 0:0)

30 август, «Нефтяник»

Голлар: 0:1 – 9 Эжариа, 1:1 – 32 Сисуев.

“Уфа” – Беленов, Табидзе, Аликин (Обляков, 52), Неделчару, Живоглядов, Ванек, Салатич (Кротов, 76), Сысуев, Пауревич, Йокич, Игбоун.

“Рейнжерс” – Макгрегор, Голдсон, Фланаган, Тавернье, Катич, Кент, Джек, Арфилд (Холлидей, 69), Эджариа, Кандеяш (Лаферти, 46), Морелос.

Огоҳлантиришлар: Фланаган (15), Салатич (34), Морелос (37), Пауревич (82), Игбоун (86).

Четлатиш: Морелос (38), Фланаган (66).

Дастлабки ўйин: 0:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!