Жиру мавсум якунлангач Туркияга йўл олиши мумкин
Ads

"Челси" форварди Оливье Жирунинг жамоадаги келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Fanatik нашрининг ёзишича 32 ёшли франциялик футболчига Туркиядан таклиф мавжуд. Аниқроғи унга"Фенербахче"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жирунинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.