Жиру ва Мбаппе машғулотларга қайтди
Ads

Франция терма жамоаси ҳужумчилари Оливье Жиру ва Кильян Мбаппе “учранглилар”нинг Россиядаги мундиалдаги илк учрашуви олдидан машғулотлар ўтказди. Бу жамоа 16 июн куни Австралия термаси билан куч синашади.

Мбаппе французларнинг Москва яқинидаги Истреда чап оёғидан жароҳат олган ва машғулотни эрта тарк этган. Жиру эса бошидан жароҳат олган ва бир қанча вақт умумий жамоа билан шуғуллан олмади.

Ҳозирда жамоанинг барча футболчилар тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда.