Жиззахда болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб футбол мусобақаси ўтказилди
Ads

Бугун, 1-июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жиззах вилоят футбол ассоциацияси томонидан Болалар-ўсмирлар спорт макталбари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Қизиқарли ва томошабоп ўтган мусобақада бўлажак чарм тўп усталари ўз махоратларини намойиш этиб мураббийлари билдирган ишончни оқлай олишди. Байрамона рухда ўтган турнир сўнгида энг яхши хужумчи, энг яхши ярим ҳимоячи, энг яхши ҳимоячи, энг яхши дарвозабон йўналишлари бўйича футболчилар тақдирланди. Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Жиззах вилоят Футбол Ассоциацияси биринчи вице президенти А. Мусулмонов болажонларни байрам билан муборакбод этиб, келажакда жахоннинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олишларига тилак билдирди.

Мусобақа ғолиблари кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.