Жиззахда стол тенниси бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди (фото)
Ads

   Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тақвим режасига асосан жорий йилнинг 9 - 15 июль кунлари  Жиззах шаҳрида стол тенниси бўйича 2000 йилда туғилган ва ундан кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

  Мазкур чемпионатда Республикамизнинг 11та ҳудудидан 110 нафар (50 нафари қизлар) спортчилар иштирок этди.

  Мусобақалар қизғин баҳсларга бой бўлиб, ҳудудлардан сараланиб келган иқтидорли ёш спортчилар орасидан терма жамоа таркибига мос спортчилар аниқланиб олинди.

  Мусобақалар яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик йўналишида олиб борилди, ғолиб ва совриндорлар ташкилий қўмита томонидан эсдалик совғалари, медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

Яккалик баҳслари (қизлар)

1 - Суғдиёна Мадалиева (Наманган),

2 - Машҳура Ибодуллаева (Тошкент ш.),

3 - Диана Полегаева (Тошкент ш.),

3 - Сарвиноз Бозорова (Сирдарё).

Ўғил болалар

1 - Муҳриддин Ражабов (Нукус),

2 - Меҳро Шамсиддинов (Самарқанд),

3 – Шерзод Йўлдошев (Тошкент ш.),

3 – Муҳаммад Ўктамбоев (Хоразм).