Жоао Соуса
Ads

Португалиялик теннисчи Жоао Соуса "Australian Open" мусобақасининг илк босқичида беш сет ўйнади ва ғалаба қозонди.

Жоаога ушбу ўйинда мезбонлар вакили Гвидо Пелья қаршилик кўрсатди. Бироқ, Соуса рақбини 7:6, 4:6, 7:6, 4:6, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Энди Австралия очиқ биринчилигида Соуса германиялик Филипп Кольшрайбер ва хитойлик Чже Ли учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.