Жон Терри: “Астон Вилла”нинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга умид қиламан
Ads

 

Узоқ йиллар давомида Лондоннинг “Челси” клубида тўп суриб, жамоа афсонасига айланган англиялик ҳимоячи Жон Терри Чемпионшип вакили “Астон Вилла” билан бир йиллик шартнома имзолади.

36 ёшли футболчи янги клубга ўтганидан сўнг нималар кутаётгани ҳақида сўзлаб берди ва бирмингемликлар муваффақиятига ҳисса қўшишга умид қилишини айтди.

“Астон Вилла” сингари клубнинг бир қисмига айланганимдан хурсандман. Анча йиллардан буён бу жамоага ҳавас қилиб келаётгандим. “Вилла Парк”эса  Англиядаги энг яхши стадионлардан бири. Жамоада бир қатор тажрибали ва синалган футболчилар тўп суришади. Қолаверса, бош мураббий Стив Брюс ўз услубига эга бўлган кучли мутахассис.

Жамоа билан машғулотларни бошлашни интиқлик билан кутмоқдаман. Умид қиламанки, “Астон Вилла”нинг катта натижаларга эришишда ёрдам бера оламан” – деди Жон Терри.