Жўрабек биринчи сетни бой берди
Ads

Қувайтда Халқаро теннис федерацияси томонидан "Фьючерс" туркумига кирувчи соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллар бўлган турнир биринчи даврасида истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов хорватиялик Ален Рогич Хаджалич билан рақобатлашмоқда.

Бироз аввал бошланган учрашувнинг биринчи сетида Жўрабек ва Ален тай-брекка қадар баҳслашди. Кескин ва муросасиз ўтган илк сет ҳамюртимиз учун бироз омадсиз ўтди.

Айни дамда ўйиннинг иккинчи сети бошланди.

Sports.uz