Жўрабек Каримов биринчи сетни бой берди

Мазкур қарама-қаршиликнинг иккинчи ўйинида ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ATP рейтингида 70-ўринда бораётган Кэмэрон Норрига қарши кортга чиқди.

20 ёшли теннисчимиз мазкур учрашувнинг дастлабки сетини 0:6 ҳисобида рақибга бой берди. Ҳозирда эса иккинчи сетга старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Даниэль Эвансга имкониятни бой берган эди.