Жўрабек ва Ҳумоюннинг Малайзиядаги саргузаштлари давом этади
Ads

Мамлакатимизнинг икки умидли теннисчиси Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султонов Малайзияда соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида Жўрабек Каримов илк учрашувини Хитой Тайпейи вакили Ти Ченга қарши ўтказади.

Шунингдек, Ҳумоюн Султонов асосий тўрнинг биринчи даврасига чиқиш учун саралашнинг сўнгги ўйинида швейцариялик Мирко Мартинес билан рақобатлашади.

Жуфтлик баҳcларининг биринчи босқичида Жўрабек ва хитойлик Аоран Ванг тандеми япониялик Кен Ониси ва Рёта Танума билан, Ҳумоюн ва қозоғистонлик Дониёр Дулдаев дуети мезбон теннисчилар Кристиан Оливер Ли ва Дамьен Роккига қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Жўрабек Каримов ва хитойлик Аоран Ванг бош совринни қўлга киритган эди.

Sports.uz