Жордан Хендерсон: “Порту” яхши ўйнади
Ads

 

“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон “Порту”га қарши (0:0) кечган ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Дастлабки ўйинда мерсисайдликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

“Биз кейинги босқичга чиқдик ва бу энг асосийси. “Ливерпуль” бугун ғалаба қозонишни истаганди, аммо “Порту” яхши ўйнади. Чорак финалда кимга рақиб бўлишимизнинг аҳамияти йўқ. Бу босқичда ҳамма жамоалар кучли. Биз ҳар қандай рақибга тайёр бўламиз.

Кейинги ойлар клуб учун ўта муҳим давр бўлади. Ҳозиргача кўрсатаётган футболни давом эттиришимиз лозим. Натижалар ўзини узоқ куттирмайди деб умид қиламан. Дам олиш кунлари “Манчестер Юнайтед”га қарши катта ўйин кутиб турибди”, – деди Хендерсон.