Жорий мавсум топ-5 чемпионатларидаги энг зўр дриблингчилар маълум қилинди
Ads

Football Observatory таҳлил маркази жорий мавсум Европа кучли бешлик чемпионатларидаги энг зўр дриблингчиларни маълум қилди.

Унга кўра “Барселона” форварди Лионель Месси бу борада яққол етакчилик қилмоқда. 31 ёшли аргентиналик футболчи ўрта ҳисобда ҳар ўйин давомида 19,2 дақиқада бир марта рақибларини муваффақиятли алдаб ўтмоқда.

Кучли учликдан эса “Ницца” ярим ҳимоячиси Аллан Сен-Максимен (19,8) ҳамда “Челси” вингери Эден Азар (21) жой олди.

Энг яхши дриблингчилар ўнлигида эса Наим Слити («Дижон»), Усман Дембеле («Барселона»), Жейдон Санчо («Боруссия» Д), Маркус Тюрам («Генгам»), Жефф Рен-Аделаид («Анжер»), Уилфрид Заа («Кристал Пэлас») ва Анхель Корреалар («Атлетико») бор.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳамда “Ювентус” форварди Криштиану Роналдулар жой олишмаган.