Жорже Мендеш Роналдунинг трансферидан 25 млн евро ишлаб олиши мумкин
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг “Ювентус”га кутилаётган трансферидан қанча ишлаб топиши маълум бўлди.

Mediaset Premium нашри тарқатган хабарга кўра таниқли агент 33 ёшли португалиялик футболчининг трансферидан тахминан 20-25 миллион евро даромад кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналдунинг ўзи “Ювентус” билан 4 йиллик шартнома имзолаши ва у ерда йилига 30 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.