Жоржиньо А Серия ва АПЛни таққослади
Ads

Мавсумлар оралиғида “Наполи”дан “Челси” сафига келиб қўшилган ярим ҳимоячи Жоржиньо А Серия ва АПЛни ўзаро таққослади.

“Англия ва Италия чемпионатлари фарқини билиш учун аввал ўша ерларда ўйнаш керак. “Челси”нинг машғулот базасида 38та майдон бор. Бу етарли деб ўйлайман.

Шундай бўлсада А Серия ҳамон дунёнинг энг зўр чемпионатларидан бири ҳисобланади. Умид қиламанки, бир кун келиб яна у ерга қайтаман”, - дейди Жоржиньо.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” 26 ёшли футболчини 57 миллион еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга муаллифлик қилди.