Жошуани нокаутга учратган Энди Руис WBА элиминатор жангида рингга кўтарилди (Видео)
Бугун Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида "Premier Boxing Champions" промоутерлик компанияси томонидан жанг оқшоми ташкил этилди. 
 
Асосий жангларнинг бирида супер ярим ўрта вазнда (-69,8 кг) WBC элиминатор баҳси бўлиб ўтди. Унда Хорхе Котага қарши рингга кўтарилган Себастьян Фундора рақибини 4-раундда нокаутга учратди ва WBC йўналишида мажбурий даъвогарга айланди. Мазкур вазнда WBА Regular чемпиони Эрисланди Лара битта юқори ўрта вазн тоифасида  (-72,5 кг) ҳам вакант бўлиб турган WBА Regular камарини қўлга киритди. Томас Ламаннага қарши баҳсда Лара 1-раундда муддатидан аввал ғалаба қозонди.
 
 WBА элиминатор мақомидаги марказий жангда мексикалик Энди Руис (34-2, 22 КО) америкалик Крис Арреолага (38-7-1, 33 КО) қарши рингга кўтарилди. 2-раунда нокдаун ҳолатига тушганига қарамай, кейинги раундларда тикланишга улгурган Руис 12 раунд якунига кўра, 118-109, 118-109, 117-110 ҳисобида ғалаба қозонди.  
 
Эслатиб ўтамиз, Руис 2019 йилда Энтони Жошуани нокаутга учратиб, катта шов-шувга сабаб бўлган ва кейинчалик 2-жангда имкониятни бой берган эди.
                       
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар