Жозе Моуриньо "армияси" роттердамликларни тор-мор келтирди

“Манчестер Юнайтед” Европа лигасининг 5-тур доирасида ўз майдонида “Фейеноорд”ни қабул қилди. Бу жамоалар ўртасида ўтган, Европа лигасининг 1-тур баҳсида “Фейеноорд” кичик ҳисобда “манкуниялик”ларни мағлуб этган эди.

Бугунги баҳсда эса “Фейеноорд” жамоаси йирик ҳисобда таслим этилди. Уэйн Руни 35-дақиқада учрашувдаги ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Хуан Мата “қизил иблис”ларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 75-дақиқада эса “Фейеноорд” посбони Брэд Джонс автогол муаллифига айланди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса, Жесси Лингард ҳисобни янада йириклаштирди.

“Манчестер Юнайтед” - “Фейеноорд” 4:0 (1:0)

Голлар: Руни 35, Мата 69, Жонс 75 (автогол), Лингард 90.

“Манчестер Юнайтед”: Ромеро, Валенсия, Джонс, Блинд, Шоу, Кэррик, Погба, Мата (Рэшфорд, 70), Руни (Депай, 82), Мхитарян (Лингард, 82), Ибрагимович.

“Фейеноорд”: Жонс, Карсдорп, Даммерс, ван дер Хейден, Нелом, Тапия, Кюйт (Бергейс, 61), Триндаде, Торнстра (Басаджикоглу, 78), Йоргенсен (Крамер, 73), Элиа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!