Жозе Моуриньо: “Манчестер Сити”га қарши баҳс ажойиб машғулот бўлди
Ads

 

Бир неча соат олдин АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги "Энержи Стэдиум"да International Champions Cup тижорий турниридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда “қизил иблислар” 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

International Champions Cup. Манчестер дербисида "қизил иблислар"нинг қўли баланд келди

Беллашувдан сўнг манкунианликлар устози қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Бу жуда яхши машғулот вазифасини ўтаб берди. Бу янги мавсум олдидан МЛС ва кейин жаҳоннинг кучли жамоаларидан бири “Манчестер Сити” билан куч синашдик.

“Шаҳарликлар”да МЛСга қараганда, класси балан бўлган футболчилар бор. Шунинг учун бу фантастик тайёргарлик бўлди. Шогирдларига ишонаман. Ўйлашимча Гвардиолада ҳам ҳудди шундай, - Жозе.