Жозе Моуриньо: Матич - даҳо

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сампдория”га (2:1) қарши учрашувда “қизил иблислар” сафида дебют қилган Неманья Матич борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг назаримда бу позицияда ўйнаш учун даҳо бўлиш керак. Матич эса даҳо. Чунки, у барчасини шунчаки осон қилади. У тўпни ва жамоани бошқаради. Неманья ушбу ампулада аъло футболчи ҳисобланади.

Албатта, у ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши учун унинг жисмоний тайёргарлиги етарли даражада бўлиши керак. Ҳозир эса мавсум олди пайти, унга осон эмас”, - дейди португалиялик мутахассис Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Сербия терма жамоаси аъзоси МЮ сафига жорий ёзги трансферлар даврида Лондоннинг "Челси" клубидан келиб қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)