Жозе Моуриньо:
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал”га қарши (1:1, пен.серияси 2:1) International Champions Cup турнири доирасидаги ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал”га қарши ўйин биз учун яхши репетиция бўлди. Биринчи бўлимда “Реал”нинг кучли футболчиларига қарши яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса Мадрид клуби ёшларига қарши ўйинда биз иштаҳани йўқотдик.

Иккинчи бўлимда ёшлар билан ўйнаган футболчиларимда мотивация бўлмади, улар кайфиятни йўқотиб қўйди. Пенальтилар серияси келгусида ким пенальтилар сериясида тўп тепишига аниқлик киритишга ёрдам беради”, – деди португалиялик мутахассис.